Муддатидан олдин Президент сайлови кампанияси бошланди
Партиялар ўз ваколатлари вакилларини рўйхатга олиш учун 13 майгача мурожаат қилиши маълум қилинди.
Жамият
10 май 2023 йил
Бугун, 10 май куни муддатидан олдинги президент сайлови учун кампания бошланди.
Партиялар ўз ваколатлари вакилларини рўйхатга олиш учун 13 майгача мурожаат қилади. Сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни 15 майгача МСКга юборади.
17 майдан 1 июнгача партиялар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш — 2 июнь куни якунланади.
МСК президентликка номзодларни 6 июнгача рўйхатга олади.