platina.uz

Интерполнинг Ўзбекистон миллий марказий бюроси фаолияти юқори баҳоланди

Шунингдек, Интерпол Марказий Осиё бўйича ташаббус билан чиқди. 

Жамият
10 май 2023 йил
Интерполнинг Ўзбекистон миллий марказий бюроси фаолияти юқори баҳоланди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг хабар беришича, ИИВ, ФВВ, ДБҚ, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти вакиллари, шунингдек, Интерпол Бош котибияти экспертлари, АҚШ Энергетика вазирлиги, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари иштирокида уч кун бўлиб ўтган 1-йиғилишда фаолият таҳлил қилинган.

Яна маълум қилинишича, мазкур учрашувнинг асосий мақсади - давлатларга радиоактив ва ядровий материалларни аниқлаш бўйича ўз имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бериш, радиологик ҳодисаларга муносабат билдириш (аниқлаш, ўлчаш, маълумот, далилларни тўплаш ва бошқалар), улар аниқланганда тергов тадбирларини ўтказишдан иборат эди.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

GEIGER лойиҳаси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади ядровий ва радиоактив материалларнинг ноқонуний айланиши ва ядровий материаллар билан бошқа рухсат этилмаган ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилишдир. Интерполнинг GEIGER лойиҳаси маълумотлар базаси полиция разведкасининг маълумотлар базаси бўлиб, унга фақат Интерпол Бош котибияти аъзолари кириш ҳуқуқига эга. Керакли маълумотларни олиш учун манфаатдор бўлимлар бевосита ўзларининг ҳудудий ММБ лари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон лойиҳа фаолиятига 2015 йилда қўшилган бўлиб, фаол ва узоқ муддатли иштирокчи сифатида ўтказилган йиғилишлар ва анжуманлар чоғида аввал эришилган келишувлар натижасида Интерпол ММБ янги чегара мамлакатларини жалб қилган ҳолда Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳини яратиш ташаббуси билан чиқди.

Шу тариқа, координатор сифатида Ўзбекистон Интерпол ММБ ИCПО Интерпол СГ кўмагида GEIGER лойиҳасининг Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказди.

Ушбу учрашувда асосий эътибор идоралараро мувофиқлаштириш ва радиатсиявий ва ядровий ҳодисалар бўйича, биринчи навбатда, миллий даражада ахборот алмашинувига қаратилди.

Тадбир давомида Интерпол Бош котибияти экспертлари ва йиғилишда иштирок этаётган делегациялар вакиллари Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги ММБ ва фаолияти ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги салоҳиятини янада юксалтириш ва мустаҳкамлашга интилиши юқори баҳоланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+