Давлат ташкилотлари тизимида иш юритишга қабул қилинган 15 та ҳужжат лойиҳасида 49 та коррупциявий омил аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2023 йил апрел ойидаги фаолияти натижалари эълон қилинди.
Жумладан, Агентлик давлат ташкилотлари тизимида иш юритишга қабул қилинган 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиб, уларнинг 15 тасида 49 та коррупциявий омил аниқлади.
Шунингдек, коррупция ҳолатлари энг кўп учраётган йўналиш - давлат харидлари бўйича вазият ҳам Агентликнинг синчков назорати остида турибди. Мазкур йўналиш ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик ҳамда идораларга 12 та (14,1 млрд сўмлик) тақдимнома, давлат молиявий назорат инспекциясига 8 та (35 млрд сўмлик) сўровнома, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 6 та (5,5 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.