platina.uz

Мурожаатлар билан ёмон ишлайдиган ҳокимликлар аниқланди

Уларнинг орасида Қашқадарё ва Андижон вилоятлари "пешқадамлик" қилмоқда.

Жамият
19 июль, 21:50
Мурожаатлар билан ёмон ишлайдиган ҳокимликлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирлари ўтказиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг (Call-марказ) фаолиятини ўрганди.

Натижада, қуйидаги 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ташкил этилгани, хусусан, қўнғироқлар жавобсиз қолдирилгани аниқланди:

1. Қашқадарё вилояти – 11 та туман ва шаҳар;
2. Андижон вилояти – 10 та;
3. Тошкент вилояти – 8 та;
4. Фарғона вилояти – 7 та;
5. Хоразм вилояти – 7 та;
6. Наманган вилояти – 6 та;
7. Самарқанд вилояти – 4 та;
8. Сурхондарё вилояти – 4 та;
9. Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
10. Тошкент шаҳри – 3 та;
11. Бухоро вилояти – 2 та;
12. Сирдарё вилояти – 2 та;
13. Жиззах вилояти – 1 та;
14. Навоий вилояти – 1 та.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида 9 та туман ва шаҳар ҳокимликлари (Асака, Хива, Ўрта Чирчиқ, Ҳовос, Узун, Сариосиё туманлари ва Бухоро, Навоий, Бекобод шаҳарлари ҳокимликлари) расмий веб-сайтларида уларга тегишли бўлган ишонч телефонлари эълон қилинмагани аниқланди.

Қоровулбозор, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайти ишчи ҳолатда эмаслиги маълум бўлди.

Фориш, Томди, Паркент, Сўх, Қораўзак, Хўжайли туманлари ва Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимликларининг телефон рақамларига қўнғироқ қилинганда, масъул ходимлар томонидан оғзаки мурожаат қолдириш имконияти мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

Юқоридагиларга кўра, йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида ушбу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тақдимномалар киритилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+