platina.uz

Яна бир давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

3 млрд 220 млн сўмлик давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Давлат харидлари
11 апрель 2023 йил
Яна бир давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

“Toshkent xalqa avtomobil yo‘llaridan foydalanish uchastka boshqarmasi” унитар корхонаси буюртмачилигида 2023 йил 31 март куни 2 та лот бўйича ўтказилган 3 млрд 220 млн сўмлик давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, 2 та лот бўйича харидда иштирок этган 2 нафардан тадбиркорларнинг ҳужжатлари Харид комиссиясининг котиби фойдаланган компьютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.

Шунингдек, ўтказилган ушбу давлат харидида Харид комиссия раиси ва аъзоларининг иштирокисиз, бошқа шахс томонидан уларнинг электрон рақамли имзолари орқали харид натижалари баҳоланганлиги ва имзоланганлиги маълум бўлди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар қилишича, мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 3 апрель куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилган ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган. Ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига сўровнома киритилган.
Агентликнинг тақдимномасига биноан “Toshkent xalqa avtomobil yo‘llaridan foydalanish uchastka boshqarmasi” унитар корхонаси томонидан 2023 йил 4 апрель куни Харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+