Абитуриентлар бу йил қандай имтиҳон топшириши маълум бўлди

ОТМларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Жамият
6 май 2023 йил
Абитуриентлар бу йил қандай имтиҳон топшириши маълум бўлди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Бунда мезонлар ўтган йилги қабулдагидек ўзгаришсиз қолдирилди.

Унга кўра:

Барча учун мажбурий 3 та фан:

  • Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
  • Математика 10 та;
  • Ўзбекистон тарихи 10 та.
  • 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

  • 1-фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
  • 2-фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
  • 60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Максимал балл 189 баллни ташкил этади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+