platina.uz

“Активист”асосчиси озодликка чиқди

“Активист” лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров 15 суткалик қамоқдан сўнг озодликка чиқди, деб хабар бермоқда Platina.uz манбаси.

Жамият
4 май 2023 йил
“Активист”асосчиси озодликка чиқди

У 8 апрель куни Шайхонтоҳур ИИБга чақирилган ва шу бўйича уйига қайтиб келмаганди. Кейинроқ маълум бўлишича, суд унга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Носиров миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни уйғотувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланганди. У ўз чиқишларида бир қатор компанияларга тегишли йогурт маҳсулотларида динда ҳаром саналган моддалар борлигини айтиб, сотиб олмаслик ва истеъмол қилмаслик тавсиясини берган эди.

Таниқли журналист Карим Баҳриев Platina.uz сайтига берган интервьюсида ҳам унинг жуда тезкорлик билан қамалишига шубҳа билан қараганди.

"Аслида биз, блогернинг муайян фирманинг йогурти ҳақидаги фикри ишлаб чиқарувчига зарар етказган, деб ҳисобланган тақдирда компаниялар блогерни судга берган бўлиши мумкин, деб ўйлаганмиз. Ҳуқуқ-тартибот идоралари “юзларини сақлаш учун” бирорта шундай компаниядан ариза олиб ҳам ўтиришмаган. Бу ҳолат жамоатчиликни “Activist” лойиҳаси асосчисига берилган жазода диний адоватдан кўра кўпроқ шахсий адоват борга ўхшайди, деган фикрга ҳам олиб келади", деганди Баҳриев.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+