platina.uz
Маданият

Карим Баҳриев вафот этди

Таниқли журналист бир неча кун олдин гемарогик инсулт билан шифохонага ётқизилган эди. 

Карим Баҳриев вафот этди

Таниқли журналист, публицист ва таржимон Карим Баҳриев оғир хасталик сабаб 64 ёшида вафот этди.

Таниқли журналист бир неча кун олдин гемарогик инсулт билан шифохонага ётқизилган эди.

Карим Баҳриев ёзувчи сифатида "Сабр косасининг синиқлари", "Томчидил" шеърий китоблари, журналистикага оид эса "Демократия ва инсон ҳуқуқлари"," Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти", "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари", "Ҳақиқат талабгоримиз" номли ўзбек тилидаги илмий-оммабоп китоблари, "ОАВ ва сайловлар" ҳамда "СМИ и вибори" номли ўзбек ва рус тилидаги қўлланма, "Сўз эркинлиги ҳақида сўз" номли ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги сиёсий-ижтимоий китоб, "Медиа ҳуқуқи" дарслиги, "ОАВ қонунчилигидан 100 саволга 100 жавоб" қулланмаси, қатор танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи.

Карим Баҳриев ўзининг ўткир мақолалари ва чиқишлари билан назарга тушган. Унинг журналистика ҳақидаги китобларидан журналистика факултетларида кенг фойдаланилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid