Активист асосчиси ҳозир қаерда?
Активист лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалганди. Унинг адвокати мижози билан учрашолмаётгани ҳақида аудио эълон қилган.
Жамият
11 апрель 2023 йил

Аудиога кўра, халқ тилида "Панелний" деб аталувчи муассасадан Носировни Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетишган, аммо сабаби келтирилмаган.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазири матбуот котиби билан алоқага чиқдик ва Ҳожиакбар Носиров қаердалиги билан қизиқдик.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг айтишича, у жазо муддатини ўтамоқда ва қоидага кўра, жазони ўтаётган шахсни Тошкент шаҳар ИИББга олиб бориш мумкин.
Адвокати билан учраштирмаётгани ҳақидаги сўровимизга қуйидагича жавоб олдик: "Учрашувларнинг тартиби бор, тўсқинлик бўлса, шикоят қилиши ҳам мумкин".
Носиров диний адоват қўзғатиши мумкин бўлган контент яратишда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилинганди.