platina.uz

Пойтахтда “гармошка” автобуснинг “томи” тушиб кетиши ортидан масъуллар “ҳайфсан” олди

“Тошшшаҳартрансхизмат“ АЖ  сўнгги кунларда жамоат транспорти тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммолар сабаб бир қатор тизим масъулларига чора кўрди.

Жамият
2 май 2023 йил
Пойтахтда “гармошка” автобуснинг “томи” тушиб кетиши ортидан масъуллар “ҳайфсан” олди

Жорий йилнинг 1 май куни, "Тошшшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси, ўринбосарлари ва автобус саройи раҳбарлари иштирокида, сўнгги кунларда жамоат транспорти тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ўзига бириктирилган автобусни эҳтиётсизлик билан бошқарган автобус ҳайдовчиси Т.Н, шунингдек, оз хизмат вазифасига масулиятсизлик билан ёндошгани, автобуслар ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб тушинтириш ишларини олиб бормаганлиги, автобуслардаги реклама баннерларини жойлаштирилиши ва бартараф этилишига совуққонлик билан ёндошганлиги, ҳамда йўналишларга чиқариладиган автобус ва электробусларнинг иш тартибини тўғри ташкил этмаганлиги сабабли Автобус саройи масъул ходимларига қатъий чора кўрилиб, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниди, хайфсан интизомий чораси кўрилди. Жумладан:

"2-Автобус саройи" филиали директори ўринбосари ва ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, филиал директорига хайфсан интизомий чораси кўрилди.
"1-Автобус саройи" филиали директори ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, филиал директорига хайфсан интизомий чораси кўрилди.
"7-Автобус саройи" филиали директори ўринбосарига хайфсан интизомий чораси кўрилди. Реклама жойлаштириш бўйича масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

"1-, 2-, 5-, 7-, 8-, 12-, ва 18-Автобус саройи" филиаллари бош муҳандисларига хайфсан интизомий чораси кўрилди.

Шунингдек, барча автобус саройи раҳбарларига йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзиларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлик, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан барча ҳайдовчилар ўртасида яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилиши юзасидан қатъий топшириқлар бериб ўтилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+