platina.uz

Пойтахтда “гармошка” автобуснинг “томи” тушиб кетиши тафсилотлари очиқланди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳати oлмаганини маълум қилди.

Жамият
1 май 2023 йил
Пойтахтда “гармошка” автобуснинг “томи” тушиб кетиши тафсилотлари очиқланди

Тармоқларда автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушганлиги акс этган лаҳалар тарқалди.

Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат бугун, соат 9:00 да "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Кинг Лонг" русумли 24-сонли "Юнусобод-6" — "ТТЗ АШБ" йўналишида ҳаракатланаётган автобус Юнусобод туманида жойлашган "Биллур" тўйхонасининг рўпарасида автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакда ҳаракатланиб кетаётган вақтда содир бўлган.

Аниқланишича, йўлнинг қатнов қисмига шакл бўлиб ўсган катта диаметри тахминан 50-60 см бўлган дарахт автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасига тегиши натижасида мазкур ҳимоя қопламасини қўпориб юборган.

Оқибатда автобуснинг том қисми техник шикастланиб, газ баллонни ҳимоялаб турувчи қоплама шикастланган.

Ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.

"Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилган" дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+