Қўқонда талабалар турар жойи қурилишида меъёрлар бузилгани фош бўлди
Қурилиш талаби бузилганлиги учун "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 99-моддаси 1-банди бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди ва обектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.
Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Қўқон шаҳар "Мовароуннаҳр" кўчаси ҳудудида буюртмачи "Тhe Best servise" томонидан қурилаётган Талабалар учун турар жойи объектида мониторинг ўтказилди.
Объектда қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:
- бинонинг тўртинчи қаватида бажарилган сейсмик белбоғ каркас хомутлари лойиҳа ҳужжатида кўрсатилган талаб асосида бажарилмаган.
- объектнинг тўртинчи қаватида ички ғишт териш ишларида вертикал чоклар қоришма билан етарли даражада тўлдирилмаган.
- муаллифлик назорат ишлари сифатсиз бажарилган;
Қоидабузарликлар юзасидан буюртмачи ташкилот раҳбарига нисбатан объектда лойиҳа талаби бузилганлиги учун "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 99-моддаси 1-банди бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди ва қоидабузарликлар бартараф этилгунга қадар объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.