platina.uz

Тошкент-Истанбул йўналишида учган самолётда чақалоқ дунёга келди

Она ва янги туғилган чақалоқ шифохонага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор.
Жамият
27 апрель 2023 йил
Тошкент-Истанбул йўналишида учган самолётда чақалоқ дунёга келди

Жорий йил 26 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича учган HY-273 рейси самолёти бортида чақалоқ туғилди.

Uzbekistan Airways ахборот хизматининг маълум қилишича, чақалоқ самолёт Истанбулга яқинлашаётганда туғилган.

Маълум қилинишича, чақалоқнинг онаси – 1996 йилда туғилган ўзбекистонлик Ситора А., бирдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва стюардессани чақирган. Стюардессалар эса самолётда врач бўлса, аёлга ёрдам кўрсатишни илтимос қилишган. Орадан кўп ўтмасдан йўловчи аёл ҳомиладорлигининг 28-ҳафтасида чақалоқни дунёга келтирган.

"Самолёт муваффақиятли қўнгач, бортга Истанбул халқаро аэропортининг тиббий персонали кўтарилди. Она ва чақалоқ касалхонага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда", – дейилади расмий маълумотда.

Uzbekistan Airways чақалоқнинг туғилишига кўмаклашган йўловчиларга миннатдорлик билдирди ва уларга эсдалик совғалари берилишини маълум қилди. Айтилишича, чақалоқ "Бутунжаҳон учувчилар куни"да туғилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+