platina.uz
Жамият

Наманганда талаба қизни таъқиб қилган безори жаримага тортилди

Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган талаба қизнинг маълум қилишича, уни таъқиб қилган безори йигит ҳаттоки онасини ўлдириш билан қўрқитган.
Наманганда талаба қизни таъқиб қилган безори жаримага тортилди

Воқеа тафсилотларига кўра, Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг Омбудсманга ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.

Мазкур мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилиб, Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилди.

Олиб борилган ўрганишлар давомида, мурожаатчини қўрқитиб келган шахс шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О.эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.

2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, айбдор А.О. дан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid