Қашқадарёда тиббиёт ходимларининг 17 йил деганда биринчи марта “премия” олгани маълум бўлди
Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг тез ёрдам бўлимида ишловчи ҳамширалар шунингдек, хизмат кўрсатиш учун шароит йўқлиги сабаб беморлар азият чекаётгани, масъуллар эса ёлғон “сводка” беришганидан норози.
Жамият
24 апрель 2023 йил
Қашқадарё вилояти Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг тез ёрдам бўлимида ишловчи шифокорлар ва ҳамширалар бинода ишлаш учун шароит йўқлиги бўйича “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастурига мурожаат қилишибди. Энг ҳайратланарлиси, ойлик маошларида жиддий камчилик борлигини айтган шифокорлар 17 йил деганда биринчи марта байрам пули – “премия” олишибди. Шунингдек, мурожаатчилар масъулларнинг ёлғон “сводка” беришганидан норози. “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия” дастурининг бу борадаги сўровига эса масъуллар барчаси “этап” билан бўладиган ишлигини таъкидлашмоқда.