“Қашқадарёда 14 ёшли қизнинг калтакланиши”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёнинг Косон туманида ўгай она эри билан қизини аямасдан калтаклаётгани” айтилган видео тарқалди. Бош прокуратура воқеа Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлганини тасдиқлади.
Жамият
19 апрель 2023 йил
“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дея хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз: жорий йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланган. Қонунда оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик киритилган.