Чироқчида айиқни отиб ўлдирганларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура хабар беришича, Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тяньшань қўнғир айиғи отиб ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
"Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.