platina.uz

"Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган" — Табиат ресурслари вазирлиги

Бугун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида аҳоли яшаш жойида айиқ юргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Табиат ресурслари вазирлиги эса ушбу ҳолатни ўрганаётганди.
Жамият
5 апрель 2023 йил
"Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган" — Табиат ресурслари вазирлиги

Айни пайтда тақдим этилган маълумотларга кўра Қашқадарё вилояти Исрофчи тумани Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келган.

Ҳозирда айиқ туманнинг Яшнабод МФЙ Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган.

Ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланган.

Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган.

"Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади" дея хабар қилган вазирлик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+