Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 ойда қанчага етгани маълум қилинди
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Жамият
23 апрель 2023 йил

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 фоизга ошган.
Маълум қилинишича, 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь ойида 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.