platina.uz

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда икки нафар йўловчи ҳалок бўлди

Қўқон шаҳрида Gentra ва Mercedes-Benz автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада Mercedes-Benz автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчилар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
Жамият
22 апрель 2023 йил
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда икки нафар йўловчи ҳалок бўлди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 22 апрель куни соат 08:00 ларда берилган дастлабки хабарга кўра, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т Gentra русумли автомашинани шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда, 1972 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида ЙТХ содир бўлган.

Натижада Mercedes-Benz автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчилар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Ҳайдовчилар А.Т ва Б.Х.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+