Тошкентда вояга етмаган қизга тегажоқлик қилган фуқаронинг шахси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур фуқаронинг шахси аниқланганини ва текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Жамият
20 апрель 2023 йил
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрел куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.
Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.