Тошкентда мактаб ўқувчиси вафот этди

Кеча, 10 апрель куни тахминан соат 17:30 ларда Миробод туманидаги 110-мактабда 2009 йилда туғилган 8-"З"-синф ўқувчиси М.С.С. вафот этган.
Жамият
11 апрель 2023 йил
Тошкентда мактаб ўқувчиси вафот этди

Бош прокуратура матбуот хизматининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, мактаб кузатув камераси ёзувлари ўрганилганда жанжал ё келишмовчилик ҳолати кузатилмаган.

Суд тиббий экспертизасининг 11 апрелдаги дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига "ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши" сабаб бўлган.

Ҳозир терговга қадар текширув олиб бориляпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+