"Қамчиқ"да юк машинаси бутунлай ёниб кетди
Бухоролик ҳайдовчи юк машинанинг бошқарувини йўқотиб, ўрта темир тўсиқга бориб урилган.
Жамият
15 апрель 2023 йил

Бугун, 15 апрел соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомабил йўлининг 225 км Қўшминор Махалла фуқаролар йиғини худудида харакатланиб кетаётган юк машинаси бахтсиз ҳодисага учради.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Шофиркон тумани Намуна махаласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “DAF” русумли юк мошинаси бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиқга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида автомашинада ёнғин келиб чиқган. Ёнғин натижасида автомашина ва уни юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.
Ходиса оқибатида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Содир бўлган ёнғин Қамчиқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03-20 да тўлиқ ўчирилган.