Тошкент вилоятидаги спорт клубида 21 ёшли талаба йигит вафот этди
Бош прокуратура воқеа тафсилотларини очиқлади.
Жамият
14 апрель 2023 йил
Тармоқларда Тошкент вилоятидаги спорт клубида 21 ёшли талаба йигит вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби воқеа тафсилотларини очиқлади.
"Янгийўлдаги спорт клубида 21 яшар талаба йигит вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этгани хақида хабар бергандик.