Энди Наманганда вояга етмаган қиз зўрланди
Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Шерзод Умаров жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.
Ш.Умаровнинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда гумонланган Ш.Умаровнинг қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Ш.Умаров жорий йилнинг 27 март куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда харакатланиб кетаётган вақтида, "ВАЗ-2106" русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган икки нафар ёш йигитларни, йўлини тўсганликларини баҳона қилиб, уларни уриб, дўппослаб, воқеа жойидан яширинган. Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра фуқароларга «ўртача оғир тан жароҳати» ва «енгил тан жароҳати» етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчи Ш.Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидлаш жоизки, 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчаси 1-ўтиш йўли 22 уйда яшовчи Умаров Шерзод Хусниддинович "Эпилепсия касаллиги билан боғлиқ шахсиятнинг чуқур бузилиши, бирламчи генерализациялашган талваса хуружлари" ташхиси билан Наманган вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси 3-мажбурий даволаш бўлимида назоратда туради, муқаддам
- 28.12.2006 йилда ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "а" банди билан,
- 23.05.2007 йилда ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан,
- 10.09.2008 йилда ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "в" банди, 227-моддаси 2-қисми "а" банди билан,
- 04.05.2013 йилда ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми "в,г" банди, 119-моддаси 2-қисми "в,г" банди, 164-моддаси 3-қисми "а,в" банди, 166-моддаси 2-қисми "в" банди, 138-моддаси 2-қисми "а" банди, 118-моддаси 3-қисми "а" банди, 277-моддаси 2-қисми "в,б" банди, 127-моддаси 2-қисми "а" банди билан,
- 24.04.2021 йилда ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "в,е,л" бандлари билан судланган.
Ички ишлар вазирлиги суратдаги фуқаро руҳий хасталиги ҳамда ниҳоятда тажовузкор эканлигини инобатга олиб, уни учратган шахслардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда дарҳол 102 қисқа рақамига ёки яқин атрофдаги ҳуқуқ тартибот орган ходимларига хабар беришларини сўрамоқда.