platina.uz

Тошкентда эркак онасига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун аёл шифокор юбормаган диспетчерни ҳақоратлади

Тошкент шаҳри ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди.
Жамият
10 апрель 2023 йил
Тошкентда эркак онасига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун аёл шифокор юбормаган диспетчерни ҳақоратлади

Тармоқларда фуқаро онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб фельдшерга таҳдид қилганлиги юзасидан тарқалган видеотасвир тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1 апрель куни 1990 йилда туғилган Н.Х. онасининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, хабарни қабул қилган диспетчер 1998 йилда туғилган Г.З. дан фақат аёл тиббиёт ходимларини юборишлигини сўраган.

Диспетчер тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ички қоидаларда бундай талаб белгиланмаганлигини маълум қилиб, шу вақтда бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмаганлиги сабабли, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин бригадани юборган. Фуқаро манзилга етиб борган бригадада эркак шифокорларни кўриб, уларни уйга киритмай норозилик билдирган ҳамда телефон орқали диспетчерни ҳақорат қилган.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан фуқаро Н.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+