Доналд Трамп айбловларни тан олмади
Айбловга кўра, АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп сайловолди ташвиқот жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда сайлов қонунчилигини бузган. У ва адвокатлари айбни ҳамда жиноят фактини рад этаётганди.
Жаҳон
5 апрель 2023 йил
Бугун Нью-Йоркда бўлиб ўтган суд мажлисида унга нисбатан айблов эълон қилинган, аммо суд залида у айбига иқрор бўлмаган.
Трампга қўйилган айбловлар:
▪️порноактрисага пора бериш;
▪️сайлов қонунчилигини бузиш;
▪️махфий ҳужжатларни очиқлаш;
▪️6 январдаги исён.
Шу тариқа суд бошқа муддатга қолдирилиши мумкин. Агар шундай бўлса, Трамп кейинги судгача яна озодликка чиқиб олади.
Аввалроқ Трамп порнографик филмлар актрисаси билан дон олишганини яшириш учун ноқонуний тўлов қилганликда гумонланаётган эди.