platina.uz
Жамият

Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик марҳуманинг жасади юртимизга олиб келинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик марҳуманинг жасади юртимизга олиб келинди

Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон фуқароси - 40 ёшли Туляганова Умида Истанбул вилояти Бахчелиэвлер туманида биргаликда яшаб келган Туркия фуқароси - 61 ёшли Риза Белер томонидан яшаш хонадонида шавқатсизларча ўлдирилганлиги ҳақида Туркия ОАВда маълумот берилган эди.

Аниқланишича мархум У.Туляганова Р.Белер билан тахминан 3 йилдан буён бирга яшаб келган бўлиб, ўрталарида узоқ вақтдан бери давом этиб келган келишмовчилик туфайли Р.Белер уни қасддан ўлдиришни олдиндан режалаштирган.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳибсга олинган Р.Белер ўз айбига иқрор бўлган.

29 март куни мархумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш ва яқинларига топширишда Бош консулхона томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилди.

Бош консулхона Р.Белерга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишини алоҳида кузатиб бормоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid