platina.uz

Ўзбекистонда 1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Хусусан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Стажи 25 йилдан ошган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
Жамият
1 апрель 2023 йил
Ўзбекистонда 1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

Қуйида 1 апрелдан бошлаб қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берамиз.

  • Пенсия ва нафақалар миқдори 7 %га оширилади;
  • Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради;
  • Стажи 25 йилдан ошган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;
  • Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади;
  • Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баравари миқдорида белгиланади;
  • Тошкент ва Нукусда ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги 60 кмгача туширилади;
  • Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида янги боғчалар очишга рухсат этилади;
  • Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади;
  • Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахсларга солиқ имтиёзлари берилади;
  • Пахта ва ғалла фермер хўжаликларига ишчилари маошидан тўланган даромад солиғини қайтариш бошланади.


© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+