platina.uz

Ўқувчиларни “Openbudjet”да овоз йиғиш учун пул олиб келишга жалб қилган директор ишдан ҳайдалди

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўқувчиларни “Опенбуджет”га овоз йиғиш учун жалб қилиш бўйича топшириқ мактаб директори томонидан берилгани аниқланди.
Жамият
29 март 2023 йил
Ўқувчиларни “Openbudjet”да овоз йиғиш учун пул олиб келишга жалб қилган директор ишдан ҳайдалди

Тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бойғули" МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли мактабда Open Budget'да овоз йиғиш учун ўқувчилардан пул йиғилаётгани ҳақида видео тарқалди.

Ушбу ҳолатга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўқувчиларни Open Budget'га овоз йиғиш учун жалб қилиш бўйича топшириқ мактаб директори томонидан берилгани аниқланди.

Қайд этилишича, вазият мазкур мактабнинг филиалида содир бўлган. Филиалда 45 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олади. Ўқувчиларни кампанияга жалб қилган синф раҳбарларига интизомий жазо берилди, мактаб директори Л.Усманова эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Мактаб филиали яқинда таъмирдан чиқарилган бўлиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Мактаб жамоаси ўз ташаббуси билан Open Budget кампаниясида қўшимча электрон доска, компьютер жиҳозлари олиш учун иштирок этган. Сўралган маблағ миқдори – 300 миллион сўм.

"Тошкент вилояти ҳокими, вилоят Таълим кенгаши раиси Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга ушбу жиҳозларга эҳтиёж ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш, шундан сўнг, маҳаллий бюджет ҳисобидан мактабни сўралган жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ ўқувчиларнинг уйга пул олиб келиш учун юборилгани акс этган видеодаги ҳолатни Тошкент вилояти ҳокимлиги назоратга олгани ҳақида хабар бергандик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+