Оққўрғон собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
У август ойигача Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган эди.
Алишер Каримжонов Оҳангарон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Оҳангарон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тургунали Султанов лавозимидан озод этилди.
Каримжонов август ойигача Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган эди. 1 август куни у ишдан олиниб, Тўра Боболов туманга ҳоким бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов илк бор 2019 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасига келганди. У Сурхондарёга 2022 йил декабригача раҳбарлик қилди. 2023 йил март ойида Боболовнинг депутатлик ваколати ҳам тугатилганди.