platina.uz

“Менинг йўлим” лойиҳасига овоз бериш жараёни якунланди

Овоз бериш жараёнида республикамиз бўйича 8 млн 93 минг 918 нафар юртдошларимиз фаол иштирок этди.

Жамият
8 май 2023 йил
“Менинг йўлим” лойиҳасига овоз бериш жараёни якунланди

7 май куни соат 18-00да “Очиқ буджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган лойиҳанинг ушбу мавсуми учун республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф келиб тушган.

27 апрелдан 7 май кунига қадар давом этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Овоз бериш жараёнида республика бўйича 8 миллион 93 минг 918 нафар фуқаро иштирок этди.

Овоз бериш жараёнида республикамиз бўйича 8 млн 93 минг 918 нафар юртдошларимиз фаол иштирок этди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, ушбу жараёнларда энг кўп ғолиб лойиҳалар Тошкент вилояти (55 та), Қорақалпоғистон Республикаси (54 та), Самарқанд (40 та) ва Андижон (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 412.40 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+