platina.uz

"Менинг йўлим" лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди

Лойиҳа учун 312 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.
Жамият
17 апрель 2023 йил
"Менинг йўлим" лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди

"Очиқ бюджет" ахборот порталида "Менинг йўлим" лойиҳасининг жорий йилги мавсумига 17 апрелдан старт берилди.

Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган "Менинг йўлим" лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жароёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+