platina.uz
Жамият

Мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча раҳбарлари маоши оширилади

Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда. 

Мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча раҳбарлари маоши оширилади

Президент Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш бўйича янги Фармон имзолади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова фармоннинг ацрим тафсилотларини очиқлади.

Эндиликда мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда боғчалар раҳбарлари маошларини оширишга навбат етди.

Фармондаги энг муҳим янгиликлари:

Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчалар директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратиляпти ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади.

Ҳудудий бўлинмалари ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (Вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади).

Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.

Яна бир муҳим ўзгариш – авваллари мактабларимизнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid