platina.uz

Стипендия ошадими? Контракт-чи? Жарималар нима бўлади?

1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилиши маълум қилингач, кўпчиликни стипендия, контрактлар ва жарималар миқдори қизиқтириб қўйди.
Жамият
28 март 2023 йил
Стипендия ошадими? Контракт-чи? Жарималар нима бўлади?

Бугун “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;
  • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилади;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Ушбу Фармон билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилиши маълум қилингач, кўпчиликни стипендия, контрактлар ва жарималар миқдори қизиқтириб қўйди.

Шунингдек, Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса ойига 330 000 сўм этиб белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, 1 майдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. Масалан, илгари 1 “минималка” жарима 300 минг сўм бўлган бўлса, 1 майдан 330 минг сўм бўлади.

Контрактлар масаласида эса айтиш мумкинки, аслида қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам ошиши керак. Чунки базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Яъни аслида қоидаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ошганда контрактлар ҳам ошади.

Лекин бу борада ортга назар ташланса, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ошган бўлсада, пандемия сабаб бир неча йилдан буён контрактлар миқдори оширилмаяпти.

Нима бўлганда ҳам бу борада хулоса қилишга шошилмасдан, масъуллар изоҳини кутиш мақсадга мувофиқ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+