Пул кўпайтириб беришни ваъда қилиб ғойиб бўлган шахс қўлга тушди
31 ёшли фуқаро номаълум шахснинг ишончига кириб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлган.
Жамият
28 март 2023 йил
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 77 ёшли Қ.С.га номаълум шахс қўнғироқ қилиб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.Ф. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
А.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, А.Ф. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.