platina.uz

1 млрд сўмга келишилган “хизмат”нинг 700 млн сўмини олаётган фавқулодда вазиятлар ходими ушланди – ДХХ

Шунингдек, Андижонда ва Самарқандда ҳам ер майдонларини катта-катта пул эвазига сотмоқчи бўлганлар аниқланди.
Жамият
28 март 2023 йил
1 млрд сўмга келишилган “хизмат”нинг 700 млн сўмини олаётган фавқулодда вазиятлар ходими ушланди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати жойларда ноқонуний ер майдонларини сотиш ҳолатларини аниқлади.

Жумладан, Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+