ДХХ 42 млрд. сўмлик лойиҳани ваъда қилган шахсларни қўлга олди
Андижонда йўл қурилиши бўйича йирик лойиҳани олиб бермоқчи бўлганлар пора билан ушланди.
Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди.
Андижон туманида яшовчи, 1966 й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади.
Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги "4Р-112" автомобиль йўлининг 4 км. қисмига асфальтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.