platina.uz

ДХХ учта вилоятда ерни сотиш билан боғлиқ фирибгарликларни фош этди

Фирибгар кадастрдаги танишлари орқали ишни ҳал қилишни иддао қилган.

Жамият
4 май 2023 йил
ДХХ учта вилоятда ерни сотиш билан боғлиқ фирибгарликларни фош этди

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда тезкор тадбир ўтказди.

Жумладан, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўғлининг номида бўлган хусусий корхонанинг 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигига 2010 йил маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратиб берилган ер майдонидан 15 гектарини харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаронинг номида бўлган ва деҳқон хўжалиги учун ажратилган 10 сотих суғориладиган ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг 5 сотихини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+