platina.uz
Жамият

Фуқароларни Америкага юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Сўнгги вақтларда фуқароларни ноқонуний йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишга уриниш ҳолатлари тез-тез кузатилаётган бўлиб, унда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар жабрланувчиларнинг пулларини олиб, ярим йўлда уларни тақдир измига ташлаб кетаётганликлари айни ҳақиқат. Ва бу борада оммавий ахборот воситаларида аҳолини огоҳликка чақирувчи материаллар эълон қилинаётганлигига қарамасдан, жойларда фуқароларни Америкага юборишни ваъда қилаётган шахслар учраб турибди.
Фуқароларни Америкага юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаронинг ишончига қириб, танишлари ёрдамида уни Қўшма Штатларга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у 10 минг АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда, нуфузли университетлардан бирининг талабаси юқори ташкилотда ишловчи танишлари орқали Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи фуқарони Америкага юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар уччала ҳолатда фуқароларга “Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ” йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юбориш ваъда қилинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid