Тошкентнинг янги ҳокими: у асл пойтахтликми ёки?
Пойтахтга янги тайинланган Шавкат Умрзоқов қаерда туғилгани бўйича аниқ маълумот топилмади. Аммо тахминларга кўра, у тошкентлик бўлиши керак, чунки пойтахтга бошқа жойдан келган одам ҳокимлик қила олмайди. Ҳар ҳолда шу пайтгача шундай эди.
2011-2013 йилларда Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Кейин 2013-2018 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментига бошлиқ бўлган. Прокуратурадаги фаолиятини шу ерда якунланган.
2018 йилда у “Ўзавтосаноат” АЖга раис этиб тайинланган. Аввалги раҳбар Рўзиқулов кўп танқидлар билан ишдан кетганди. Бугун у яна жойига қайтиб келди. 2022 йил 22 февраль куни Шавкат Умурзоқовга Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозими ҳам қўшимча сифатида юкланган. Шу тариқа қарийб 5 йил автосаноатга масъул шахс бўлган.
Шавкат Умрзоқов “Меҳнат шуҳрати” ордени (2020) ва “Содиқ хизматлари учун” медали (2013) билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз: 2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ортиқхўжаев 2023 йилнинг илк ҳафталарида шаҳарда электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келиши ортидан 16 январ куни уни ишдан олганди. Кейинчалик шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.