platina.uz
Жамият

Тошкентда “Malibu” дарахтга осилиб қолди

2002 йилда туғилган ҳайдовчи автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкентда “Malibu” дарахтга осилиб қолди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш бошқарувидаги 01 М 888 JB давлат рақами белгили “Malibu-2” русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, рул бошқарувини йўқотган, йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“Malibu-2” русумли автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid