platina.uz

“Қорақалпоғистонда поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди”

Транспорт прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеани тасдиқлади. Маълум қилинишича, олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Жамият
27 март 2023 йил
“Қорақалпоғистонда поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди”

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғи 552-км. 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1979 йил туғилган фуқаро Х.Ш.нинг эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетканлиги аниқланган.

Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+