Ер усти ҳалқа метро йўлининг 5 та бекатни ўз ичига олган “Қўйлиқ–Қурувчилар” қисми қуриб битказилди
Бугун Тошкент мерополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи Қўйлиқ–Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланган.
Жамият
24 март 2023 йил
Ҳозирда Ер усти ҳалқа метро йўлининг II босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган “Қўйлиқ–Қурувчилар” қисми қуриб битказилган бўлиб, лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи “Қурувчилар–Қипчоқ” қисмида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилиши ҳақида хабар қилди Транспорт вазирлиги.