Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди
14 сентябр куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кун давомида метрополитен хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланди.

Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди.
14 сентябрдан мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида барча босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан, кутилганидек, жамоат транспортига, хусусан, Тошкент метрополитени хизматларига бўлган талаб сезиларли даражада ошди.
Жумладан, 14 сентябр куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кун давомида метрополитен хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланди.
Энг кўп йўловчи фойдаланган бекатлар орасида Чилонзор бекати бирин ўринни эгаллади (64 616 нафар). Кейинги ўринларда Буюк Ипак йўли, Беруний, Чинор, Олмазор бекатлари жойлашган.
Маълумот учун, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 2026 йил 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўша куни Тошкент метрополитени хизматларидан 1 117 061 нафар йўловчи фойдаланган эди.
Мутахассислар томонидан олиб борилаётган кузатув ва таҳлилларга кўра, йўловчилар оқимининг ўсиш тенденцияси келгусида ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Хусусан, октябрь ойида кунлик йўловчилар сони 1 200 000 нафарга етиши кутилмоқда.
