platina.uz
Жамият

Тошкент метросида чақалоқ туғилди

Ҳозир она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

Тошкент метросида чақалоқ туғилди

Бугун Тошкент метросининг Ғафур Ғулом бекатида бир аёлнинг кўзи ёриди.

Хабар берилишича, бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходимага бир йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берган.

"Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашди ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган", дейилади хабарда.

Айтилишича, тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб турган.

Ҳозир она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid