Термиз ҳокимига ҳайфсан, Ангор тумани ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди
Ҳар иккала ҳоким ҳам аҳоли мурожаатларини тингламаган, муаммони ўрганиб ҳал қилмаган ва ижро интизомига риоя қилмаган.
Жамият
24 март 2023 йил
Термиз шаҳар ҳокими Тўраев Ўктам Исмаиловичга ҳайфсан жазоси берилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумот учун, Тўраев 2022 йилнинг 9 декабрь куни ҳам ҳайфсан олганди. Ўшанда у Сурхондарё вилояти ҳокими имзолаган ҳужжатга кўра, у топшириқларга масъулиятсизлик билан ёндашган, ижро интизомига етарли эътибор қаратмаган.
Шунингдек, Ангор тумани ҳокими Мардонов Қосим Эсонович қатъий огоҳлантирилди.
Ҳар иккала ҳоким аҳоли мурожаатларини тингламаган, муаммони ўрганиб ҳал қилмаган ва ижро интизомига риоя қилмагани айтилган.