Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди.
Бугун Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Термиз шаҳри ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят раҳбари таклиф этган номзод – Лолаев Шарофиддин Усанович депутатлар томонидан Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқлади.
Шарофиддин Лолаев 1987 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Термиз давлат университетини бакалавр, 2021 йилда магистр даражасини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияси бўлим бошлиғи, бош инспектори, биринчи ўринбосари, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Аввалроқ Музработ туманига ҳоким тайинланганди.