platina.uz

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Суд собиқ ҳокимни ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ваколат доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, ер бериш тартибини бузишда айбли деб топди.
Жамият
23 март 2023 йил
Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди 2016-2019 йилларда Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Ж. Ф.га нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унга Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Айни пайтда судланувчи Ж. Ф. томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+