Ўзбекистон январь-февраль ойида 14 та самолёт сотиб олди

Бу даврда Ўзбекистон энг кўп Германиядан самолёт сотиб олган. Февраль ойида эса биргина Швейцариядан самолёт импорт қилган.
Жамият
22 март 2023 йил
Ўзбекистон январь-февраль ойида 14 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

  • Германия – 6 та (421,7 млн)
  • Литва – 4 та (66,7 млн)
  • Швейцария – 1 та (86,5 млн)
  • Франция – 1 та (64,3 млн)
  • Сингапур – 1 та (61,6 млн)
  • Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Маълумот учун, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+